Yangiliklar
Сайлов участкалари сайловга камида 60 кун қолганида, қоида тариқасида, 20 нафардан 3 минг нафаргача сайловчини қамраб олган ҳолда тузилади (https://lex.uz/docs/4386848).
Қонунчиликка (https://lex.uz/docs/5023143) кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
Халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ташвишлантираётган муаммоларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси А. Шайжигитов томонидан Сардоба туманида сайёр қабул ташкил этилди.
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳаллаларда, давлат органлари ва ташкилотларда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этмоқда.
Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси, жамоат фонди ҳамда Сирдарё туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Сирдарё туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев раислигида сайёр учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Сирдарё вилояти кенгаши Сирдарё вилояти адлия бошқармасида қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, мазкур дафтарга киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланган.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳуқуқий кўмак кўратиш, жумладан ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз, ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида Сирдарё вилоятида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.