Янгиликлар
Боёвут туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тарғибот тадбири ўтказилди
“Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида”ги низомга мувофиқ Юридик хизмат кўрсатиш марказлари юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширади, мазкур ташкилот ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини етказишда иштирок этади.
Боёвут туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида коррупция тушунчаси, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда муросасиз муносабатда бўлиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот ниҳоясида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими