Янгиликлар
27
“Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди
Мирзаобод тумани адлия бўлими томонидан тумандаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, ватанга даҳлдорлик ҳиссини юксалтириш мақсадида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда”мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат қонунчилиги, қонуний миграцияни амалга ошириш тартиби, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги, эрта турмуш қуришнинг салбий жиҳатлари, одам савдоси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, спортнинг ҳаётдаги ўрни хусусида атрофлича сўз юритилди.
Мазкур давра суҳбатлари тестлар, савол-жавоблар асосида қизғин тус олиб, ўқувчиларнинг нафақат ҳуқуқий билимларини ошириш, балки тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан аҳамиятли бўлди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими