Янгиликлар
28
БИЛАСИЗМИ?
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш (https://t.me/huquqiyaxborot/8001) бепул амалга оширилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.