Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ҳуқуқий тарғибот кенг қамров касб этди


Сирдарё туман адлия бўлими ва Сирдарё туман прокуратураси ҳамкорлигида “Гулистон нефть базаси” МЧЖ Сирдарё филиалида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мазкур қарор билан коррупцияга қарши курашишнинг ўзига хос механизмлари белгилаб берилди. Хусусан, қарорга мувофиқ эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади, давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилди. Тадбирда қарорда белгиланган муҳим вазифа ва устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир мобайнида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Жумладан,  2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни,  Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳакидаги ва “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунлари мазмун-моҳияти йиғилиш қатнашчилари эътиборига етказилди.

Бундан ташқари, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ Сирдарё филиали ходимларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби батафсил тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими