Yangiliklar
"Ёшлар ва қонун" Республика кўрик танловининг Сирдарё вилоят минтақавий босқичига Ховос тумани мезбонлик қилди.
Ховос ёшларининг энг севимли масканига айланиб улгурган "Coworking center"да яқори савияда ташкил этилган танловда Боёвут тумани, Ховос тумани, Ширин шаҳри, Янгиер шаҳри жамоаларидан таркиб топган 32 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
“Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, ҳатто болари ва шунга ўхшашлар ҳам ўз уяларини муҳофаза қиладилар, шунинг каби одамлар ҳам қаерда туғилиб парвариш топсалар, ўша жойга чексиз меҳр қўйган бўладилар”, - деган эди белорус адиби Франциск Скорина.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан доимий равишда меҳнат жамоаларида манзилли, кўзгазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан Сардоба тумани “Халқобод” ва "Қуйитош" маҳалласи аҳолиси учун ўтказилган навбатдаги сайёр қабули туман аҳли, айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бир қатор муаммоларини ҳал қилиш имконини берди.
Ҳуқуқий маданият ойлиги доирасида Сардоба туман адлия бўлими томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим масканларида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқдаки, бундан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятидан хабардор қилишдан иборат.
Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида ҳуқуқий маданият ойлиги доирасида “Коррупция иллатига қарши курашиш - давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 21 май куни Сирдарё вилоят судининг ташаббуси билан вилоят суди биносида электрон ҳужжатлар алмашинувини амалга оширишдаги мавжуд муаммо ва ечимларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги
Қонуннинг (ЎРҚ–687-сон, 27.04.2021 й.) мазмун-моҳияти
Сўнгги қўнғироқ... Бу лаҳзалар кимни ҳаяжонга солмаган. Ахир, қадрдон мактаби бағридан узилиш осон эмас. Лекин ёрқин келажак сари ҳаёт бонги чалинадиган қўнғироқлар садоси мудом жаранглайверади. Жорий йилда 438 мингга яқин битирувчилар мактаб билан хайрлашишади. Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик йўллади.
Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Мирзаобод туманида ўқув-семинари ташкил этилди