Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мақсадида 2021 йил 6 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан Гулистон шаҳар маданият бўлимида ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида мазкур Фармон мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Тадбир давомида коррупция тушунчаси, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда муросасиз муносабатда бўлиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, мулоқотда давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар, “E-huquqshunos” электрон тизимига ҳужжатларни жойлаштириш тартиблари батафсил тушунтирилди.  

Учрашув ниҳоясида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа вакиллари томонидан жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими