Yangiliklar
Ер умуммиллий бойлигимиз. “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш ва такомиллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.
Аҳолининг электорал маданиятини оширишга қаратилган навбатдаги тадбир Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилди.
23 июнь куни соат 10:00 да Сирдарё вилояти адлия бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Гулистон туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида жорий йил 22 июнь куни Вилоят “Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказ”ида “Аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон қонунчилигини амалга ошириш” мавзусида очиқ давра сухбати бўлиб ўтди.
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар юзасидан қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қабул қилиш ҳамда уларни хаётга тадбиқ қилишда сон босқичидан сифат босқичига ўтилаётгани, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жамиятни қонунларга эмас, қонунларни жамиятга яқинлаштириш тамойили асосида олиб борилаётгани билан алоҳида аҳамият касб этади.
Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида @huquqiyaxborot телеграм канали орқали ўтказиб келинаётган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина”да сирдарёликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Мирзаобод туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилди.
Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш ва муаммоларини ижобий ҳал қилиш мақсадини кўзлаган сайёр қабуллар аллақачон халқ ва адлия ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланиб улгурган.