Yangiliklar
Сайловларни очиқ-ошкора, миллий қонунчилигимиз талабларига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этиш, сайловлар жараёнида ҳар бир фуқарога, сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит ва имконият яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда тўртта муҳим масала кўриб чиқилди. Сессия кун тартибига мувофиқ Боёвут туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг I ва II чораклари давомида амалга оширилган ишлар ҳақида туман адлия бўлими бошлиғи О.Холматовнинг ахбороти тингланди.
Таъкидланганидек, Боёвут туман адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туман тузилмаларида ушбу даврда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий тарғибот соҳаларида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2021 йил I ва II чораклари давомида Боёвут тумани маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2 та умуммажбурий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Туман ҳокимлигининг 505 та қарор, 132 та фармойиши қабул қилинган бўлиб, шулардан битта қарор туман адлия бўлими тақдимномаси асосида бекор қилинди.
Шунингдек, халқ депутлари Боёвут туман кенгаши томонидан қабул қилинган 166 та қарорларнинг биттасига нисбатан туман адлия бўлими томонидан бекор қилиш бўйича тақдимнома киритилди.
Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил I ва II чораклари давомида 25 та туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар, 14 маротаба мониторинглар ўтказилди.
Натижада, 1075 та қонунбузилишлар аниқланиб, 27 та маъмурий таклифлар, 42 та тақдимнома, 53 та даъво, 192 та огоҳномалар киритилди ва амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича 15 та таклифлар юборилди.
Киритилган таъсир чоралар натижасида масъулларнинг 14 таси интизомий, 19 таси маъмурий жавобгарликка тортишилиши таъминланди.
Бўлим томонидан 1437 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот, корхона ва ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Савол: Ижарада яшайдиган талабаларга ижара тўловининг қанча қисми тўлаб берилади?
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳ. Сулайманбекова жавоб берди
SIRDARYO VILOYATI YURIDIK TEXNIKUMI BITIRUVCHILARIGA DIPLOM BERISH MAROSIMI O'TKAZILDI
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Ховос туманида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан сайёр учрашув ўтказилиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва рағбатлантиришга доир бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан Адлия бошқармаси томонидан жойларда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги тадбир “Сайловларда кузатувчилар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалалари янада такомиллаштирилмоқда. Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам бевосита аҳоли билан юзма юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларига ечим топишнинг муҳим омили бўлмоқда.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил қилинадиган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича танлов давом этмоқда.