Янгиликлар
14
Хотин_қизлар_ҳуқуқи
Қонунчиликка кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан:
● жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;
● ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;
● соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади (https://lex.uz/docs/3607779).