Yangiliklar
Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди.
Куни кеча Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари иштирок этишди.
Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 25 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.
Шу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 25 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш ва мамлакатимизда ёшларни хар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, маънавиятини ва интелектуал салохиятини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алохида эътибор қаратилмоқда.
Xудудий адлия бошкармалари расмий веб-сайтларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2016 йил 18-19 август кунлари ишлашида тўхтатилишини маълум қиламиз.
Мустақиллик шарофати ва Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан Сирдарё вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан ўрни ва масъулиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.