Янгиликлар
САЙХУНОБОДДА СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан туман сув хўжалиги бўлими ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.
Тадбир давомида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти, Меҳнат қонунчилиги нормалари, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш чоралари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти мавзуларида маърузалар тингладилар.
- Сув хўжалиги ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4087 сонли қарори мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб берилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. –Курс сўнгида сувчилар ҳуқуқий билимлари юзасидан тест топширишди. Бундай тадбирлар тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар ишчи-ходимлари учун ўтказилади.