Yangiliklar
Жорий йилнинг 1 январидан эътиборан мамлакатимизнинг барча ҳудудида тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлади.
Яқинда Оқолтин ва Сардоба туман давлат нотариал идоралари ҳамда ФХДЁ бўлимлари билан биргаликда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Гулистонда “Фукаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслахатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзуида вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, 189 та маҳалла, 67 та қишлоқ, 10 та шаҳарча фуқаро йиғинларида тузилган ишчи гурухлари раислари, шунингдек, оммавий-аxборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси биносида, Буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейи муносабати билан бошқарма ва унинг тизимидаги ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.