Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК


Эл, маҳалла тинч бўлса одамлар ҳам тинч-фаровон яшайди. Маҳаллада жиноятчиликлар содир бўлса, фуқароларнинг тинчи бузилади. Тинчи бузилган ходим самарали ишлай олмайди. Тинчликка ҳаётимизнинг барча жабҳаси боғлиқ. Шу боис ҳам кексаларимиз дуога қўл очсалар, албатта “эл-юртда тинчлик бўлсин” дея дуо қиладилар. Аммо, гуруч ичида курмак бўлганидек, эл аро юзи қоралар учраб туради.

Мисол учун, жорий йилнинг январь ойида Шодлик маҳалласида Г.Гайфулин ўзга шахсларнинг хонадони қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб,  шу хонадонга кириб, ошхона ва хўжалик молларини   ўғирлаб кетган ва Г.Гайфулинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарё вилоят адлия  ҳамда Ички ишлар бошқармалари томонидан аҳоли ўртасида  жиноятларнинг барвақт олдини олиш ишларини ташкиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғуни шакллантириш мақсадида тарғибот акциялари  ташкил қилинган.

Шу муносабат билан, Янгиер шаҳар адлия бўлими профилактика инспектори билан биргаликда  шаҳардаги Шодлик маҳалласида   жиноятларнинг олдини олиш ҳамда  жиноятга жазо муқаррар эканини аҳолига тушунтириш мақсадида  манзилли тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда шу маҳаллада жойлашган  кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи  20 нафар фуқарога “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” шиори остида тайёрланган тарқатма материаллар тарқатилди.