Янгиликлар
АДЛИЯ БЎЛИМИГА ТАШАККУРНОМА КЕЛДИ
Сайхунобод тумани адлия бўлимига тумандаги Нуробод маҳалласининг Қ.Қаҳҳоров бошлиқ бир гуруҳ фуқаролар номидан ташаккурнома келди.
-Ушбу мурожаат туман адлия бўлими томони ўрганилиб, қарор ноқонуний қабул қилинганлигини аниқладик ва бу қарорни бекор қилиш учун судга ва туман ҳокими Б.Мирзоқуловга хат йўлладик, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. – Натижада, ер участкаси маҳалла фуқароларининг бўш вақтларида спортнинг футбол ва волейбол турлари билан шуғулланишлари учун майдон қилишб фойдаланишлари учун туман ҳокимининг қарор чиқарилди. Маҳалла ёшларининг соғлом бўлишлари, спорт билан шуғулланишлари учун имконият берилди.
Бугунги кунда ўйингоҳ маҳалла ёшлари билан гавжум.