Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ФУРСАТ ОЗ ҚОЛДИ. Сиз иморатингизни расмийлаштирдингизми?


Маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармонига аосан, мамлакатимизда ўтказилаётган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акция ўз якунига етади.


Д.Исаков олган сурат

Афсуски, ҳали-ҳамон шундай иморатлари бўла туриб, имкониятдан фойдаланиб расмийлаштириб олмаган фуқароларимиз бор ва акция тугаган куннинг эртасига “аттанг” қилиб қолишлари бор гап.

Шу салбий ҳолатнинг олдини олиш, фуқароларга акциянинг  моҳияти уларни қўллаб-қувватлаш ва имконият яратишдан иборат эканини тушунтириш юзасидан  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман-шаҳар бўлимлари томонидан тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё туманида жойлашган Шоликор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактабнинг фаоллар залида маҳлла фуқаролари учун  ўтказилган  тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Турғун Худойбердиев томонидан  иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 461-сон қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.


Д. Исаков олган сурат

-Фуқароларга шунингдек, яқинлашиб қолган, жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини ҳам тарғибот қилдик, уларни муносиб номзодлар сайлашда фаолликка чақирдик, - дейди Т.Худойбердиев.