Янгиликлар
16
ҲУҚУҚШУНОСЛАР ДАЛА МЕҲНАТКАШЛАРИ ҲУЗУРИДА
Ховос туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Х.Норчаев" сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида ташкил этилган "Бек кластер"га тегишли дала майдонидаги 706 - ва 707- оилавий пудратчилар бригадаси ишчилари билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат жараёнида , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тўғрисида"ги ПФ-5618 сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4087 сонли Қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сонли қарор ва “Ҳар бир оила тадбиркор "Давлат дастури мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.