Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ОДАМ САВДОСИ-ДАВР МУАММОСИ


Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси - давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш  юзасидан  ҳуқуқий тарғибот тадбирини ташкил қилинди. 
Янгиер шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида ўтказилган тадбирда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов  чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетиш истагида бўлган ёшлар билан манзилли учрашув ташкил қилиб,  учрашувда 16 нафар фуқарога чет давлатларда қонуний  иш фаолиятини олиб бориш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
-Чет элларда одам савдоси қурбонига айланмасликнинг шартлари – бу авваломбор, борилаётган мамлакатнинг тили ва қонунларидан хабардор бўлиш, фуқаролик паспортини ҳеч кимга бермаслик, энг муҳими ташки миграция агентлиги ва ишончли хусусий фирмалар орқали иш топиш, - дейди И.Қаюмов. –Чет элга чиқиб кетаётган ҳамюртларимизнинг аксари ёшлар эканини инобатга олган ҳолда улар билан дилдан суҳбат қурилди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Долзарб алоқа тармоқларининг телефон рақамлари ёзилган буклетлар тарқатилди.