Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

РАДИОУЗЕЛ ОРҚАЛИ “СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ” РУКНИДА МУЛОҚОТ


Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туманнинг Дўнгариқ ва Мирзачўл МФЙларда радиоузел орқали   янги қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти бўйича  маълумотлар берилди.
Шунингдек, фуқароларни қизиқтирган ва телефон орқали тушган  саволларга  батафсил жавоблар берилди.

-        Кўпроқ саволлар   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Ахоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5700 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори ижроси ва "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастури мазмун-моҳияти юзасидан тушди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов. – Фуқароларимизнинг радиоузел орқали ҳуқуқий тарғиботимизга қизиқиши ортганлиги кузатилмоқда.