Янгиликлар
17
ОДАМ САВДОСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Янгиер шаҳар адлия бўлими одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатлари ва унинг домига тушиб қолаётганлар тақдири, ушбу иллатнинг мамлакат тараққиёти, миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган салбий таъсирини ёшларга тушунтириш мақсадида шаҳар тиббиёт коллежида ўқувчи ёшлар билан учрашдилар.
Мазкур тадбирда, шунингдек, юртимизда бот-бот учраб турган чақалоқ савдосининг олдини олиш мақсадида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, “Барвақт жинсий ҳаётга кириш ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида маъруза қилдик, - дейди шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов. – Бундай тадбирларни келгусида барча ўқув ва тиббиёт муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда давом эттириб, ҳамшаҳарларимизни одам савдосидан огоҳликка чорлаймиз.
Иштирокчиларга одам савдоси жиноятларининг аянчли оқибатларини ўзида акс эттирган тарқатма ахборот материаллари тарқатилди.