Yangiliklar
Қурилиш ишлари карантин туфайли тугалланмай қолгани тадбиркорни ташвишга солаётганди…
Муҳтаррам Президентимиз томонидан жорий йил 24 июлда имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ соҳасида тарихий фармонлардан бири бўлди десак мақсадга мувофиқ бўларди.
Барчамизга маълумки, давлатнинг қудрати, аввало унда барча итоат этадиган тартиб интизом ўрнатилгани, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг мавжудлиги ва уларга изчил амал қилиш каби қатор мезонлар билан баҳоланади.
Қонунчиликда аёлларга бир қатор имтиёзлар берилган бўлиб, уларнинг аксарияти меҳнат қилиш бўйича ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган.
Ҳозирги фуқаролар ҳуқуқий саводхонлиги жиҳатидан 3-4 йил илгариги фуқаролардан қатъий фарқ қилади. Бунга адлия бўлимимизга ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб қилинаётган мурожаатларни, фуқароларнинг ариза, шикоят хатларини кўриб, амин бўлдим.
Жисмоний ёки ақлий нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади.
Шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги унинг ўз-ўзига хизмат қилиш, юриш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз ҳатти- ҳаракатини назорат этиш, шунингдек меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилияти ёки имкониятини тўла ёҳуд қисман йўқотганлигида ифодаланади.
САВОЛ: Жамоа шартномасида ногиронлар ва бола тарбия қилаётган шахслар учун қўшимча имтиёз белгиланиши мумкинми?
Ушбу саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Умид Бакиров жавоб берди.
АВОЛ: Ўз номимда бўлган турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказишда оила аъзоларим розилиги керакми, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?
Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сиддиков жавоб берди.
Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.
САВОЛ: Кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди ёки қонунларда бундай қоида назарда тутилмаганми?
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Умид Бакиров жавоб берди.