Янгиликлар
16
СПОРТ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Эрталабки батантарбия машғулотлари барча ёшдаги кишилар учун фойдали бўлиб, у нафақат организмни чиниқтириш, балки, меҳнат унумдорлигини ошириш, соғлиқни мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилади.
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида ходимларнинг ишчанлик руҳини кўтариш мақсадида бугун эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Машғулотни Гулистон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари олиб боришди.
- Ҳар бир инсон жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишни одат қилиб олса, ўзини ҳам жисмонан, ҳам руҳан тетик ҳис қилади. Шу боис адлия органларида ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун етарли шароитлар яратилмоқда. Ходимлар ушбу спорт тадбирларида фаол иштирок этишмоқда, - дейди Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими