Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Оқолтин туман адлия бўлими ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг  2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб” ижросини таъминлаш мақсадида    Оқолтин туман адлия бўлими ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида  ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун  сайёр қабул ташкил қилинди.
Мулоқот давомида ишга жойлашиш, моддий ёрдам, кредит олиш, алимент қарздорлигини ундириш бўйича келиб тушган 20 га яқин мурожаатларга туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов томонидан зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.