Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
САВОЛ: Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, фарзандим анчадан буён бетоб. Уни даволатиш учун моддий ёрдам сўраб ариза ёзган эдим, бироқ аризам халқ таълими бўлими томонидан бекор қилинди. Уларнинг айтишича, моддий ёрдам ўзим касал бўлган тақдирдагина берилар экан, шу тўғрими?
ЖАВОБ: Моддий ёрдам ташкилот маблағлари ҳисобидан ва касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган моддий ёрдам учун ажратилади. Моддий ёрдам аслида ходимни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, унга моддий кўмак беришдир.У ёки бу моддий ёрдам тўлови жамоа шартномалари ёки бошқа локал ҳужжатларда белгилаб қўйилади. Сиз моддий аҳволингиз оғирлигини сабаб қилиб моддий ёрдам олишга ҳақлисиз.
Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймонбекова жавоб берди