Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ


Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, эртанги куни, ёш авлод таълим-тарбиясига, салоҳиятига бевосита боғлиқ. Шу боис ёшларни жамиятнинг фаол аъзосига айланиши, ўз иқтидор ва истеъдодини намоён этиши учун юртимизда барча  имкониятлар яратилган.  Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини мустақил амалга ошириш йўлларини эркин танлай олиш кўникмаларини шакллантиришда тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади.  

Оқолтин туман адлия бўлими, Оқолтин туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида 17-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилган тадбир ана шу мақсадларни ўзида ифода этди.  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Учрашув давомида диний экстремизм, одам савдоси, коррупция сингари иллатларнинг салбий ва аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Эркин мулоқот майдонига айланган тадбирда ўқувчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими