Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен хизмат сафарида бўлганимда дам олиш ёки байрам кунида ишлаганим учун қандай ҳақ тўланади, шу масала бўйича ҳуқуқий тушунча берсангиз?

У.Холбеков, Мирзаобод тумани, Наврўз МФЙ

Жавоб: Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига махсус юборилган бўлса, улар учун компенсация амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Меҳнат кодекси 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, бундай кунлардаги меҳнатга тўланадиган ҳақ белгиланган лавозим маошининг (ишбай усулда ишлаётган шахслар учун — белгиланган нархларнинг) икки баравар миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

Маъмуриятнинг фармойиши билан ходим хизмат вазифаларини бажариш учун хизмат сафарига дам олиш кунида жўнайдиган ҳолларда (масалан, топшириқни душанбада бажариш учун якшанбада жўнаса) унга хизмат сафаридан қайтганидан кейин бошқа дам олиш куни берилиши керак.

Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов жавоб берди