Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Ўтган давр учун иш ҳақини суд орқали ундириш мумкинми, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?
Ш.Мусафиева, Сайхунобод тумани, “Синтоб” МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 16-моддасига мувофиқ, ҳар бир ходим ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш, ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Шу боис, Сиз ўзингиз яшаб турган туманлараро фуқаролик судларига ўтган давр учун иш ҳақингизни ундириш юзасидан ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди