Янгиликлар
ҲОКИМЛИК ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИ БУЗДИ
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни фаолиятининг бир бўлагига айлантирган Оқолтин туман адлия бўлими яна бир тадбиркорнинг мурожаатини ижобий ҳал қилди.
"Улуғбек Давлат Яхши Ният" МЧЖ раҳбари У.Қобилов туман ҳокимлигидан норози эди. Тадбиркорнинг бунга етарлича асоси бор, ҳокимлик шартномага асосан бажарилган ишлар учун 35 000 000 сўм пул маблағини тўлаб бермаган.
Адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилганда, туман ҳокимлиги ушбу маблағларни тўламаётганлиги ўз тасдиғини топди. Тадбиркор манфаати йўлида Оқолтин туман иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра, тадбиркор фойдасига 35 000 000 сўм ундириш белгиланди.
Оқолтин туман адлия бўлими саъй-ҳаракатлари билан ушбу пул маблағлари туман ҳокимлигининг тўлов топшириқномасига асосан тўлиқ ундириб берилди ҳамда тадбиркор мурожаати қаноатлантирилди.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот
ва маърифат бўлими бошлиғи