Yangiliklar
“Best fashion qurilish” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қ.Олимжонов “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Сирдарё вилояти филиали томонидан шартнома асосида бажарилган ишлар учун тўловлар тўлиқ тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, уни ундиришда амалий ёрдам сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.
Кенгашли тўй тарқамас, дейдилар. Азалда катта ишларни эл-юрт, маҳалли-кўй, яқину йироқларнинг маслаҳати билан ҳал қилишга ўрганиб қолганмиз. Сўнгги бир неча йилда бу анъана давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти жойларда кенг тарғиб қилинмоқда. Гулистон туманидаги "Ибрат" МФЙда ташкил қилинган тадбир ҳам айни мақсад учун хизмат қилди. Туман ҳокимлиги, адлия, халқ таълими бўлими ходимларидан таркиб топган тарғибот гуруҳи Мурожаатномада илгари сурилган, ҳар бир соҳа ривожига қаратилган устувор вазифалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтишди.
Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокамаси ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда Адлия органларининг роли” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов очиб берди ва бошқариб борди.
БУГУНГИ КУН ЁШЛАРИ БИЛИМЛИ, ЗУККО, ИЛҒОР ВА ТАШАББУСКОР
Оқолтин туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Ҳуқуқшунос билан учрашув” тадбири ўтказилди.
САВОЛ: Мен олий таълим муассасасининг 3-босқичида ўқийман. Талаба бўлсамда мутахассислигим буйича ишлаш ниятим бор. Қонунчиликка кўра, талаба қайси курсдан бошлаб ўзи таьлим олаётган мутахассислик бўйича ишлаши мумкин, шу ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?
Саволга Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Мурод Тўрақулов жавоб берди
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни. Жойларда ташкил қилинаётган тадбирларда мазкур сана аҳамияти ўзига хос маъно-мазмун касб этмоқдаки, Сирдарё вилояти юридик техникумида ўтказилган "Мардлар қўриқлайди ватанни" номли маънавий-маърифий тадбир ҳам ушбу кун шукуҳини дилларга жо қилди.