Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ўринбосарларининг сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар тўғрисидаги билим ва кўникмалари оширилди.


2021 йил 24 октябрда ўтказилиши режалаштирилган Президентлик сайловлари олдидан маҳалла тизими ходимларининг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш мақсадида жойларда ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай семинар машғулотлари Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида Сардоба туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтди.

Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан таништириш, округ ва участка сайлов комиссияларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари ҳақида тушунчалар бериш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид билим ва кўникмаларини ривожлантириш борасида ташкил этилган семинар давомида иштирокчиларга Сайлов соҳасидаги 5 та қонун ва 10 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ягона сайлов кодексига бирлаштирилганлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг Сайлов кодексида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари билан ўзаро муносабатларда участка сайлов комиссияларининг ваколатлари, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида”ги Низомда миллий кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби белгиланганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.