Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга уйма-уй юрган ҳолда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди


"Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида Ширин шаҳар адлия бўлими ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тадбир ташкил қилиниб, “М.Улуғбек” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга уйма-уй юрган ҳолда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 Суҳбат жараёнларида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, уй-жойни расмийлаштириш каби масалалар бўйича саволларга жоийда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, “Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, шунингдек, "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки" мавзусида кенг маълумотлар берилди.

Мулоқотлар давомида мавзуга оид тарғибот материаллари тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими