Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сайлов 2021: Бир сайловчи, бир овоз!


2021 йилги президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтади. Президент сайловининг аҳамияти, ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодекси, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга етказиш муҳим вазифа саналади. Ана шу нуқтаи назардан, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқдаки, бундан кўзланган мақсад аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, электорал маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Ховос туман адлия бўлими томонидан ташкил этилган навбатдаги тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 3-минтақавий ҳудуд 8-сон тергов ҳибсхонасида бўлиб ўтди. Унда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Алимов иштирок этди.

Айтиш жоизки, фуқароларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмас. Бугун уларнинг фаоллиги ҳар жабҳада сезилиб турибди. "Бир сайловчи, бир овоз тамойили" асосида ҳар бир фуқаронинг сайловда шахсан иштирок этиши ҳам ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, келажагига бўлган эътиборнинг ифодасидир.

Тадбирда сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, Сайлов кодексига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун яратилган имтиёзлар, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими