Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қонунчиликка оид янгиликлар тарғиб қилинмоқда


  Ерга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу борада Президент томонидан имзоланган “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мустаҳкам ҳуқуқий асосдир.
Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Сувоқова ДУК ҳамда кадастр агентлигининг Янгиер шаҳар бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири мазкур қонун мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Тадбир давомида ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини реализация қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, мулоқот жараёнида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенг маълумотлар берилиб, мавзуга оид тарғибот материаллари тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими