Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сайёр қабулда тадбиркорлар мурожаатлари тингланди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. А.Шайжигитов, Сардоба туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Б.Бекмуратов ҳамда Сардоба туман Адлия бўлими бошлиғи И.Юнусов билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилиб, тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнининг мурожаатлари тингланди.

Мулоқотда асосий эътибор тадбиркорликни ривожлантириш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Сайёр қабулда тадбиркорлардан  11 та мурожаатлар қабул қилинди ҳамда мавжуд тизимли муаммолар таҳлил қилиниб, мутассаддилар иштирокида уларнинг ечимини топиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул жараёнида 6 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат ўрганиш учун иш юритувга олинди.

-        Вилоят ва туман-шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ҳамкорликда жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқдамиз. Мақсадимиз, тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий кўмак беришдан иборат. Бугунги учрашув ҳам самарали бўлди, - дейди Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. А. Шайжигитов. Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишга оид масалаларда бўлди.

Учрашув сўнггида иштирокчиларга тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими