Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сирдарё вилояти юридик техникуми жамоаси "Меҳр улаш" акциясида иштирок этдилар


“Меҳр улаш”. Адлия вазирлиги ташаббуси билан старт олган ушбу акцияда Сирдарё вилояти юридик техникуми  жамоаси ҳам фаоллик намунасини кўрсатишди.
- Биласизми, шифохоналарда қанча одам биз бермоқчи бўлган бир томчи қонга илинж билан қараб турибди. Уларнинг эртанги ҳаёти, тақдири шу қонга боғлиқ, -дейди техникумнинг ўқув ишлари бўйича директорнинг биринчи ўинбосари Жаҳонгир Холбаев. -  Жамоа билан ушбу акция доирасида Сирдарё вилоят қон қуйиш станциясида бўлиб, беғараз қон топширдик. Бу орқали бемор инсонлар кўнглига умид, ҳаётига ҳаёт қўшишда оз бўлса ҳам ҳиссамиз қўшилганидан бахтиёрмиз.

Дарҳақиқат, мазкур акция доирасида вилоятда биринчилар қаторида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари жонбозлик кўрсатди. Умид қиламизки, ушбу хайрли ва савобли иш бардавом бўлади, беғараз қон топширувчилар, шифохоналарда касалликни оғир асоратларидан азият чекиб ётган беморларга ёрдам бериш истагида бўлган донорлар сафи янада кўпаяди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими