Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Боёвут туман адлия бўлими,  туман прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тарғибот тадбирида мазкур қарор мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.

Таъкидланганидек, эндиликда барча фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви ва аҳоли сони бўйича тоифаларга ажратилади.

Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.

Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиялари фуқаролар йиғинлари органлари ҳисобланади.

Тадбирда фуқаролар йиғинларида унинг асосий йўналишлари бўйича тузиладиган комиссиялар, уларнинг таркиби ва вазифалари батафсил тушунтирилди.

Шунингдек мулоқот давомида Cайлов кодекси ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбирда туманнинг маҳалла фуқаролари йиғини раислари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими