Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


   Ширин  шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида маҳалла раиси ўринбосарлари ва ходимлари, маҳалла фаоллари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев иштирок этди.  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-691-сонли Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 380-сонли қарорининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.
    Очиқ мулоқот, савол-жавоб ва мунозарага бой мазкур тадбир давомида иштирокчиларни мавзу юзасидан қизиқтирган барча саволларига адлия ходими томонидан тегишли жавоблар берилди.