Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилди


Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан Гулистон шаҳрининг “Маданият”, “Маънавият“, “Улуғобод”, “Юксалиш”, “Сайқал”, “Тараққиёт”, “Обод-юрт”, “Намуна”, “Боғишамол”, “Ибратли” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар билан ўзаро суҳбат ўтказди.
Мулоқот мобайнида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ечим изланди. Оилавий келишмовчиликлар, нафақа, уй-жойни ажратиш, иш билан таъминлаш, саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш каби масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, қонунчиликда белгиланган нормалар тушунтирилди.
Суҳбат жараёнида аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки" мавзусида суҳбатлашилди ҳамда мавзуга оид буклет ва флаерлар тарқатилди.



Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими