Yangiliklar
Боёвут туман адлия бўлими томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Боёвут туман инспекциясида манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
“Аёллар дафтари”. Ушбу дафтар варақланар экан ижтимоий ҳимоя, уй-жой таъмири, тиббий ҳимоя, ҳуқуқий ёрдам, психологик маслаҳатга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотурар жойда истиқомат қилаётган, қарамоғида ногирон фарзандлари бор ёлғиз аёллар рўйхатини кўрасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 39 кун қолди. Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида адлия органлари томонидан жойларда сайлов қонунчилиги кенг тарғиб қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши мумкин.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мавжуд муаммоларга қонуний ечим топиш, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
“Меҳр улаш”. Адлия вазирлиги ташаббуси билан старт олган ушбу акцияда Сирдарё вилояти юридик техникуми жамоаси ҳам фаоллик намунасини кўрсатишди.
Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар ҳужжатларини 2021 йилнинг 29 сентябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаларини http://vacancy.adliya.uz электрон почтасига юборишлари лозим.