Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Навбатсиз кун акцияси давом этмоқда.

Маълумки, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Вилоят Марказий банк бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш ва уларнинг юмушларини осон қилиш мақсадида давлат ташкилотлари ва идораларида ортиқча навбат кутишларнинг олдини олиш мақсадида “Навбатсиз кун” акциясига старт берилган эди.

04
“Ойнинг энг яхши ходими”

Сирдарё вилояти адлия бошқармасида 2018 йилнинг ноябрь ойидаги “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди.

Комиссия томонидан 2018 йилининг ноябрь ойида Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби сифатида Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Бурхонов Даврон Бобокулович топилди. Бурхонов Даврон Бобокулович ўзига юклатилган вазифаларни маъсулият билан бажрилишини таъминлаши, ҳуқуқий тарғибот, жамоат ишларида фаол иштирок этиши ҳамда ижро ва меҳнат интизомига доимо оғишмай риоя қилиши билан ходимлар орасида ажралиб туради.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси жамоаси Бурхонов Даврон Бобокуловични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди!

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

23
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги НИЗОМ

Юридик шахсларни йирик солиқ
тўловчилар тоифасига киритишнинг
мезонларини белгилаш тўғрисидаги
НИЗОМ

05
“ЮРИДИК ХИЗМАТ УЧУН БИР КУН” шиори остида учрашувлар ўтказилди.

“ЮРИДИК ХИЗМАТ УЧУН БИР КУН”
шиори остида учрашувлар ўтказилди.
           Вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ташкилотлари ва муассасаларида хизмат кўрсатаётган юридик хизмат ходимларини муаммоларини ва фаолиятда учраётган камчиликлари юзасидан “Юридик хизмат учун бир кун” шиори остида тадбирлар ўтказилди.
           Тадбирлар 15 октябрь кунидан 5 ноябрь кунига қадар туман (шаҳар) адлия бўлимларида бўлиб ўтди. Учрашувларни адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Д.Бурхонов ҳамда бўлим етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқуловлар томонидан олиб борилди.

07
Адлия вазирлиги Ўзбекистон пахта хирмони тўлишига ҳисса қўшмоқда

Адлия вазирлиги Ўзбекистон пахта хирмони тўлишига ҳисса қўшмоқда

03
Сирдарё вилояти юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Сирдарё вилояти юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

19
Сирдарёда “Навбатсиз кун” акцияси

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси,  вилоят Марказий банки ҳамда вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ўртасида хамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
  Унга кўра ҳар ойнинг учинчи ҳафтаси душанба кунида томонлар “Навбатсиз кун” акциясини ўтказади.