Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

СИРДАРЁДА “АДОЛАТ” КИТОБ КУНЛАРИ” ҲУҚУҚИЙ АДАБИЁТЛАР ТАҚДИМОТИ ВА ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ


СИРДАРЁДА “АДОЛАТ”КИТОБ КУНЛАРИ” ҲУҚУҚИЙ АДАБИЁТЛАР ТАҚДИМОТИ ВА ЯРМАРКАСИ  БЎЛИБ  ЎТДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

        Шу кунларда “Адолат” китоб кунлари” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида кўчма китоб савдо-ярмаркалари ўтказилмоқда.

Бугун Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида ўтказилган ярмаркада ҳам барча учун зарур бўлган ҳуқуқий адабиётлар, ижтимоий-сиёсий, бадиий-публицистик, жаҳон адабиёти дурдоналари, бадиий-детектив, мустақил сабоқлар бўйича китоблар ҳамда болалар адабиётлари савдоси ташкил этилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

-        Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5618-сон Фармони ва унга илова қилинган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси”, шунингдек, мазкур Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси юзасидан Марказимиз томонидан йил бошидан буён 300 дан ортиқ ҳуқуқий тарғиботга оид тадбирлар уюштирилди, -дейди  Марказнинг  Маркетинг  бўлими бош мутахассиси Дилмурод  Аҳмедов. –Бугунги ярмаркага 40 турдаги ҳуқуқий, 100 турдан зиёд бадиий ва болалар адабиётидан намуналар олиб келганмиз. Ўйлаймизки, китобларимиз сирдарёлик китобхонларга манзур бўлади.  


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ярмаркада ҳуқуқшунослар,  давлат бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, ўқитувчилар, талабалар ва ҳуқуқий амалиёт билан шуғулланувчи ташкилот ходимлари иштирок этди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


-        Тадбирда  юридик коллеж ўқувчилари ҳам ўқув ва фаолият жараёнида фойдаланиш учун юридик адабиётлар харид қилдилар, - дейди Сирдарё вилоят юридик коллежи директорининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Холбаев.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ярмарка кўтаринки руҳда ўтди. Бундай ярмаркалар нашриёт ва аҳолининг барча қатламларини бир-бирига яқинлаштиради, китобга бўлган талабни ўрганиш учун ҳам омил бўлади.