Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ЎҚИТУВЧИЛАР ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИНИ ОШИРДИЛАР


Гулистон тумани адлия бўлими томонидан тумандаги 1-сонли мактабда, тумандаги мактабларнинг “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани ўқитувчилари учун ўқув-семинари ташкил этилди.  
-        Ўқитувчилар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони моҳияти ва аҳамияти, "Фуқароларнинг йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар борасида   маъруза тингладилар. Сўнгра маъруза юзасидан  савол-жавоб, мунозара  ўтказилди. Ўқитувчиларга маъруза матнлари, буклетлар тарқатилди, - дейди Гулистон тумани адлия бўлими бошлиғи Олимжон Бозоров.