Янгиликлар
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
"Сайлов ҳуқуқшуноси" акцияси доирасида жорий йилнинг 24 апрель куни Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар сайлов комиссиясининг барча ишчи гуруҳлари аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ш.Норқулов томонидан қонун мазмун-моҳияти, ундаги янгиликлар кўргазмали тарғибот воситалари (слайд, аннотация, буклет) ёрдамида тушунтириб берилди.

Тадбир якунида мавзуга оид буклетлар ишчи гуруҳ аьзоларига тарқатилди.
