Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

МУРОЖААТ АСОССИЗ РАД ЭТИЛДИ. ОҚИБАТИ НИМА БЎЛДИ?


Боёвут тумани, Озодлик маҳалласи, Улуғобод кўчаси, 19-уйда яшовчи фуқаро С.Назаровнинг уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини олиш юзасидан туман давлат хизматлари марказига қилган мурожаати рад этилди.

- Бунга сабаб қилиб, қўшниларимнинг “Ермулккадастр” ДКга қилган шикоятларини кўрсатишди, - дейди С.Назаров.

Боёвут тумани адлия бўлимига ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраб қилган С.Назаровнинг мурожаати томонидан туман “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман филиали ҳамда “Озодлик” МФЙ раиси билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилганда, фуқаро С.Назаровга нисбатан ҳар иккала ён қўшнисининг адовати йўқлиги, ҳеч қандай низо бўлмаганлиги аниқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 29-банди (Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бўйича комиссия ишчи органининг хатида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморат эгаси ушбу Низомда белгиланган тартибда бир марталик акция муддати тугагунга қадар мурожаат этиш ҳуқуқига эга) талаблари тушунтирилди ва такроран туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

- Фуқаронинг мурожаатини асоссиз рад этганлиги учун “Ермулккадастр” ДК нинг туман филиалига нисбатан тақдимнома киритилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаев.

Сирдарё вилояти

Адлия бошқармаси