Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Диққат ЭЪЛОН!!!


 Сирдарё вилоят юридик коллежи 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан қуйидаги касб-хунар таълими мутахассисликлари ва касблар бўйича ҳужжатларни қабул қилади:
- давлат хизматлари бўйича юрист – 30 нафар;
- кадрлар масалалари бўйича юрист – 60 нафар;
- аграр секторда юрист – 30 нафар;
- нотариат бўйича юрист – 30 нафар;
- адвокатура бўйича юрист – 30 нафар;
- ижро иши бўйича юрист – 30 нафар.
 Абитуриентлардан аризалар 2019 йилнинг 1-20 июнь кунлари қабул қилинади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
 1. Мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни, танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белгини кўрсатган ҳолда тегишли шаклдаги ариза; 2. Паспорт нусхаси; 3. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади); 4. 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат. Аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Маънавият маҳалласи, Эзгулик кўчаси.
 Мурожаат учун: +998 67 2272410 +998 67 2272415