Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

"15 МАЙ - ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ" ОЛДИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ


Гулистон шаҳридаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг фаоллар залида вилоят адлия бошқармаси, Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Оила”маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мавзусида бўлди.
Тадбирда Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошидаги фахрий аёллар кенгаши аъзолари, маҳаллаларнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, мактаб меҳнат жамоаси ҳамда ўқувчи қизлар иштирок этишди.
 Дастлаб сўзга чиққан Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Тожибоева бугунги кунда долзарб ҳисобланган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий низоларни бартараф этиш, шунингдек, ёшларни оилага тайёрлаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш лозимлигига эътиборни қаратди. Шунингдек,  жамиятимизда   хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоялаш ҳамда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдарова тадбир иштирокчиларига жорий йилнинг 7 мартида қабул қилинган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ватадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги    4235-сон Президент қарори мазмун-моҳияти ва аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топиб олишдаги аҳамияти ҳақида гапириб берди.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.