Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

МАКТАБЛАРНИНГ “ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ АСОСЛАРИ” ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАР ПАЙШАНБАДА АДЛИЯ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЎҚИТИЛАДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси вилоят халқ таълими бошқармаси билан 2019 йил давомида амалга ошириладиган ҳамкорликдаги дастур бандлари ижроси юзасидан ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари учун Сирдарё туманида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 25 апрел куни Сирдарё туман адлия булими томонидан тумандаги 42-сонли мактабда, тумандаги барча мактабларнинг “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани ўқитувчилари иштирокидаги семинарда тингловчилар дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги   Қонунларининг мазмун-моҳияти,  шу билан бирга соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида  маъруза тингладилар.
Туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси К.Эрназаров семинар сўнгида 8-10-синфлар учун ўтиладиган “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанини ўқитиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини, айниқса, қонунларга ҳурмат руҳини ўқувчи ёшлар онгига сингдириш борасида ўз тавсияларини берди.