Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ҲУҚУҚ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ МАЛАКАЛАРИ ОШИРИЛДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига асосан, вилоятнинг барча ҳудудларида умумтаълим мактабларининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари учун ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилади.
-        Ушбу машғулотлар ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиларининг малакаларини ҳамда қонунчиликдаги янгиликлардан хабардорлигини оширади, - дейди вилоят халқ таълими бўлими ижтимоий фанлар методисти  Нуриддин Алимов.   

 Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги 3-мактабда жам бўлган туман мактабларининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари учун ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар мавзуида ўқув-семинари ўтказилди.

-Семинар сўнгида савол-жавоблар бўлди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов. – Шу билан бирга  8-11 синфлар “Ҳуқуқ” фани дарслиги, дарсликка киритилган мавзулар, уларни кўргазмали ёритиш ҳамда ўқувчилар онгига сингдириш борасида тавсиялар берилди.