Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

10
МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН БОР...

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

10
МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ КОТИБЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Гулистон шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари котибларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов иштирок этди.

10
Меҳнат қонунчилигига риоя этиш иш унумдорлигини оширади

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ходим учун иш вақтининг нормал муддатлари белгилаб берилган. Кодекснинг 115-моддасига кўра, ходимлар учун ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлмаган иш вақти нормаси белгиланган. Яъни, 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса, 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

10
"ҲОКИМЛИК СОАТИ" ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Ширин  шаҳар ҳокимлиги аппарат йиғилишида  давлат ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари учун "Ҳокимлик соати" ташкил этилди.

10
Муҳташам “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган ҳудудий савдо-саноат ярмаркаси ва кооперацион биржанинг расмий қисмида вилоят ҳокими, сенатор Ғофиржон Мирзаев сўзга чиқди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида  маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва юқори даражага олиб чиқиш, шунингдек, давлат органлари тадбиркорларга амалий кўмак бериш, уларнинг мурожаатлари ва дарду-ташвишларига жиддий ёндошиш лозимлиги, шу билан бир қаторда маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ишлаб чиқариш кооперацияларини жадаллаштириш масалалари, яъни, коммуникация масаласи, ўзаро фикр алмашиш, маҳсулот айирбошлаш, манфаатларнинг уйғунлиги масалаларига эътибор қаратди.

09
Савол: Байрам кунлари иш вақти қандай бўлади?

Савол: Байрам кунлари иш вақти қандай бўлади?

09
ЮРИСКОНСУЛЬТЛАРГА "УЧИНЧИ ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ" МАХСУС УНВОН - МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 11 февралдаги “Махсус унвон - мартаба даражалари бериш ҳақида”ги 78-шт-сонли буйруғига асосан туман халқ таълими бўлими юрисконсульти Хасанов Шукурулло Исмоиловичга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус – унвон мартаба даражаси берилди.

09
"КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА" МАВЗУСИДА МАКТАБЛАР ДИРЕКТОРЛАРИ ВА МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Боёвут туман адлия бўлими томонидан   туман халқ таълимига карашли 40-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида туман  мактаблари директорлари ҳамда  маданият бўлими ходимлари учун  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонида белгиланган топшириклардан келиб чиқиб “Коррупциясиз соҳа” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

09
Миллий спортни ривожлантириш йўналишлари белгиланди

      Мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.      

09
СИРДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

    Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, бу амалиёт энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳудудларда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ўтказилаётганлиги юқори самара бераётир.