Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов томонидан туман маданият бўлими биносида манзилли тарғибот тадбирини ўтказилди.


Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000 “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва ПҚ-4730-сон “Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотларни жадал давом эттириш, маданият органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унга кўра маданият ва санъат соҳасига қатор ижобий янгиликлар киритилди.

Юқорида келтирилган Фармон ва қарор мазмун-моҳияти юзасидан бугун туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов  томонидан туман маданият бўлими биносида   манзилли тарғибот тадбирини ўтказилди.   

Шунингдек, маданият бўлими ходимлари  юқорида келтириб ўтилган мавзуга доир ва уларни қизиқтирган  саволларига тўлиқ жавоб олдилар.